Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан. Омин.
Кириш
Раббий, Исо Масиҳ, пок Онамизнинг ибодатлари ҳақи, Худонинг азизлари қилган ибодатлар ҳақи бизга раҳм қилинг. Омин.
Ҳамду санолар бўлсин Сизга, ҳамду санолар бўлсин!
Муқаддас Руҳга ибодат
Осмондаги Шоҳимиз, Тинчлигимиз ва Мададкоримиз, Ҳақиқат Руҳи, ҳамма ерда ҳозир бўлган, бутун оламни тўлдирган, эзгулик Манбаси, ҳаёт Берувчи, Валинеъмат, келинг, бизни ҳар қандай ёмонликдан покланг ва жонимизни қутқаринг.
Уч карра муқаддас дейиш
Муқаддас Худо, Қодир Худо, Абадий Худо, бизга раҳм қилинг. (таъзим қилинади)
Муқаддас Худо, Қодир Худо, Абадий Худо, бизга раҳм қилинг. (таъзим қилинади)
Муқаддас Худо, Қодир Худо, Абадий Худо, бизга раҳм қилинг. (таъзим қилинади)
Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳга ҳамду санолар бўлсин. Омин.
Илоҳий Учбирликка ибодат
Энг Муқаддас, Илоҳий Учбирлик, бизга раҳм қилинг. Худойимиз, бизни гуноҳларимиздан покланг. Эгамиз, қилмишларимиз учун бизни кечиринг. Муқаддас Худо, номингиз ҳақи келинг ва ожизликларимизда бизга мадад беринг.
Бизга раҳм қилинг, ё Раббий.
Бизга раҳм қилинг, ё Раббий.
Бизга раҳм қилинг, ё Раббий.
Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳга ҳамду санолар бўлсин. Омин.
Шоҳлигинг келсин ибодати
Бизнинг осмондаги Отамиз! Сизнинг муқаддас номингиз улуғлансин. Сизнинг Шоҳлигингиз келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сизнинг иродангиз бажо бўлсин. Бугунги ризқимизни беринг. Бизга қарши гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сиз ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиринг. Бизни васвасага дучор қилманг, ёвуз шайтондан халос қилинг.
Тропар
Раҳм қилинг бизга, Раббий, раҳм қилинг! Ўзимизни ҳеч қанча оқлай олмаймиз ва биз – гуноҳкорлар, шу сўзлар билан Сизга, Эгамиз дея ибодат қиламиз: “Бизга раҳм қилинг!”.
Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳга ҳамду санолар бўлсин!
Раббий! Бизга раҳм қилинг, Сизга ишонамиз. Бизга қаҳрингиз келмасин, ёмон қилмишларимизни эсга олманг, иноят кўрсатинг, негаки илтифотлисиз. Бизни душманларимиздан халос қилинг: ахир Сиз Худойимизсиз ва биз Сизга тегишлимиз, ҳаммамиз Сизнинг қўлингиз ижодларимиз ва номингизни тилга олиб, ёлворамиз.
Азалдан, ҳозир ва то абад. Омин.
Худодан марҳамат топган Раббимизнинг Оналари, Худонинг инояти сари эшикларни очинг, токи биз Сизга умид боғлаб, ҳалок бўлмайлик, шафоатингиз туфайли кулфатлардан озод бўлайлик: ахир Сиз барча масиҳийлар нажот топиши учун жон куйдирасиз.
Раҳм қилинг, бизга ё Раббий. (12 марта)
1-ибодат. Буюк Макарининг Худога илтижоси
Абадий Худо, жамики яратилган мавжудотларнинг Шоҳи, бизга шу кунга қадар ҳаёт беряпсиз: бугун қилган қилган гуноҳларимиз учун бизни кечиринг, сўзда гуноҳ қилган бўлсак, ёмон иш қилган бўлсак, ёмон ҳаёлларга берилган бўлсак, бизни кечиринг. Олдингизга бош эгиб келдик: ҳар қандай руҳий ва танавий нопокликдан бизни покланг, Раббий. Бу тунни ҳам тинч ўтказишимизга ижозат беринг, токи уйқудан туриб, ҳаётимиз давомида Сизга, муқаддас Эгамизга мақбул ишларни қилайлик ва бизга қарши чиққан ташқи ва руҳий душманларни енгиб яшайлик. Раббий, бизни булғайдиган ўй-фикрлардан, ёмон хоҳишлардан озод қилинг. Салтанат, қуч-қудрат ва шон-шуҳрат то абад Сизникидир. Омин.
2-ибодат, Худонинг қули Антиохнинг Раббимиз Исо Масиҳга ибодати
Отадан келган Калом, Раббий Исо Масиҳ! Сиз баркамолсиз, буюк илтифотингиз боис, биз – қулларингизни ташлаб кетманг, ҳар доим юрагимизда яшанг. Исо, сурувингизнинг Яхши Чўпони, бизни иблиснинг қўлига, шайтоннинг ихтиёрига топшириб қўйманг, бизда ҳалокатга етакловчи гуноҳ бор. Муқаддас Шоҳимиз, Исо Масиҳ, Сизга ҳамма сажда қилади, уҳлаганимизда ҳам бизни ўчмас Нурингиз билан сақланг, шогирдларингизга берган Муқаддас Руҳингиз билан покланг. Бизга, нолойиқ қулларингизга нажот беринг, фикр-зикримизни муқаддас Каломингиз билан янгиланг, Хочдаги азобларингизни ва бунинг аҳамиятини юрагимиз билан тушунишимизга ёрдам беринг, юрагимизга пок сўзларингизни солинг, танамизни азобларингиз ҳақи муқаддас қилинг, фикр-онгимизни ҳар қандай ёмон фикрдан сақланг, дилимизни камтарлигингиз билан сақланг. Вақтида, эрта тонгда туриб, Сизни улуғлашимизга ёрдам беринг. Негаки азизларингиз Сизни, Абадий Отамизни ва Муқаддас Руҳни улуғлайдилар. Омин.
3-ибодат. Авлиё Эфрайимнинг Муқаддас Руҳга илтижоси
Раббий, Ҳомий ва Осмондаги Шоҳимиз, Ҳақиқат Руҳи биз – нолойиқ, гуноҳкор қулларингизга илтифот кўрсатинг ва раҳм қилинг, бугун Сизнинг олдингизда инсон сифатида қилган барча гуноҳларимиз, инсонга муносиб бўлмаган қилмишларимиз учун бизни кечиринг. Билиб ва билмай қилган ёмон ишларимиз, англаб ва англамасдан, ожизлигимиз ва ёвузликка одатланганимиз боис, қизиққонлигимиз ва эътиборсизлигимиз боис қилган гуноҳларимиз учун бизни кечиринг. Агар номингизни беҳуда тилга олиб, қасам ичган бўлсак, фикр-ҳаёлимизда Номингизга ширк келтирган бўлсак; агар кимнидир койиган ва жаҳлга берилиб туҳмат қилган бўлсак, ёки ўзгани ранжитган, ёки рад этган, ёки ғазабланган бўлсак; ёки ёлғон гапирган бўлсак, ёки бевақт ухлаган бўлсак, ёки муҳтож одам биздан ёрдам сўраганида, уни рад қилган бўлсак; ёки биродаримизни ранжитган, ёки жанжал чиқарган бўлсак, ёки кимнидир ҳукм қилган, бошқаларга паст назар билан қараган бўлсак, ёки мағрурланиб кетган, ёки жаҳл қилган бўлсак; ёки ибодатда турганда фикр-ҳаёлимиз ҳийлакор дунёнинг ишларига берилган бўлса, ёки ёвузликни ўйлаган, ёки керагидан ортиқ овқатланган, ортиқ ичган, ақли норасодай хохолаб кулган бўлсак; ёки ёмон нарсалар ҳақида ўйлаган бўлсак; ёки ташқи гўзалликка учган, Сиздан бўлмаган нарсаларга берилиб қолган бўлсак, ёки ёмон сўз айтган, ўзимизнинг гуноҳларимиз сон-саноқсиз бўла туриб, биродаримизнинг гуноҳи устидан кулган бўлсак; ёки сидқидилдан ибодат қилмаган, ёки бошқа бир ёмон иш қилган, ниманидир эслаб қолмаган бўлсак: буларнинг ҳаммаси учун, булардан ортиқ қилганларимиз учун, бизни кечиринг. Яратгувчимиз ва Эгамиз, биз – бепарво ва нолойиқ қулларингизга раҳм қилинг ва гуноҳларимиздан бизни фориғ қилинг, кечиринг, чунки Сиз эзгуликка шайсиз ва одамзодни яхши кўрасиз. Токи, тинчланиб тўшагимизга ётайлик, – дарбадар ўғилдай бўлган, гуноҳкор ва норасо қулингизга тинч уйқу беринг. Токи умримиз давомида тиз чўкиб, иззат ва ҳурматга лойиқ номингизни улуғлайлик, Ота ва Унинг Ягона Ўғли қаторида Сизни тилга олиб, ҳозир ва абадулабад санолар айтайлик. Омин.
4-ибодат
Раббий, Раҳмдил ва одамзодни севадиган Худо, бугун қилган ҳамма гуноҳларимиз учун, ёмон сўзларимиз, ёмон ишларимиз, ёмон фикрларимиз учун, бизни кечиринг. Бизга тинч ва сокин уйқу беринг. Бизни ҳимоя қилувчи Фариштангизни юборинг, токи бизни сақласин, ҳар қандай ёмонликдан асрасин. Ахир Сиз бизнинг жонимизни ва танамизни сақловчисиз, Сизни – Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳни ҳозир ва тоабад улуғлаймиз. Омин.
Авлиё Юҳанно Олтинсўзнинг 5-ибодати
(24 та ибодат, кун ва тун соатлари бўйича)
1. Раббий, бизни осмондаги неъматларингиздан фориғ қилманг. 2. Раббий, бизни абадий азоблардан озод қилинг. 3. Раббий, фикримизда, сўзимизда ёки бирор иш билан гуноҳ қилган бўлсак, бизни кечиринг. 4. Раббий, бизни ҳар қандай жаҳолатдан, бепарволикдан, қўрқоқликдан ва тош бағир бўлиб қолишдан сақланг. 5. Раббий, бизни ҳар қандай васвасадан сақланг. 6. Раббий, ёмон ниятларга тўла юрагимизни покланг. 7. Раббий, биз инсон бўлиб гуноҳ қилдик, Сиз эса илтифотли Худо сифатида, бизга раҳм қилинг, ахир ожиз банда эканлигимизни биласиз. 8. Раббий, бизга иноят беринг, токи Сизнинг муқаддас номингизни улуғлайлик. 9. Раббий, Исо Масиҳ, биз – қулларингизни Ҳаёт Китобингизга киритинг ва охиратимиз тинч бўлишини таъминланг. 10. Раббий, Худойимиз, Сизга мақбул бирор иш қилмаган бўлсак ҳам, иноятингиз ҳақи бизни эзгу ишларга бошланг. 11. Раббий, иноятингиз шудринг мисоли юрагимизга сепилсин. 12. Осмон ва ернинг Эгаси, тахтга ўтириб, Шоҳ бўлганингизда, биз – булғанган, нопок, гуноҳкор қулларингизни унутманг. Омин.
1. Раббий, тавба қилганимизда, бизни эшитинг. 2. Раббий, бизни ташлаб кетманг. 3. Раббий, бизни ҳар қандай фалокатдан сақланг. 4. Раббий, бизга яхши ниятлар беринг. 5. Раббий, бизга кўз ёш беринг, ўлим борлигини билиб, гуноҳдан қўрқиб яшайлик. 6. Раббий, қалбимизга гуноҳларимизни Сизга эътироф этиш истагини солинг. 7. Раббий, бизга камтарлик, поклик ва итоаткорлик беринг. 8. Раббий, бизга сабр-тоқатли, олижаноб ва беозор бўлишга ёрдам беринг. 9. Раббий, эзгулик негизини қалбимизга ўтқазинг – Сиздан қўрқиб яшайлик. 10. Раббий, Сизни бутун қалбимиз, бутун онгимиз билан севиш ва ҳар доим иродангизни бажо этишга бизни лойиқ қилинг. 11. Раббий, бизни ёвуз одамлардан ва ёвуз руҳлардан, худбин истаклардан ва ҳар қандай номуносиб ишдан ҳимоя қилинг. 12. Раббий, Сиз нима қилишни ва нима хоҳлаётганингизни биласиз, – биз гуноҳкорларнинг ҳаётида Сизнинг иродангиз бажо бўлсин, Сизга ҳамду санолар бўлсин. Омин.
Энг муқаддас, Раббимизнинг Онасига ибодат
Раҳмдил Шоҳимизнинг, раҳмдил Оналари, пок ва Худо ёрлақаган, Бокира Қиз Марям! Ёвузликка мойил қалбимизга Ўғлингиз ва Раббимизнинг илтифотини ёғдиринг ва бизни ибодатларингиз билан эзгу ишларга бошланг, токи қолган умримизда гуноҳ қилмайлик ва Сизнинг ёрдамингиз билан, ягона, пок ва марҳамат топган Раббимизнинг Оналари, жаннатга кирайлик.
Муқаддас сақловчи Фариштага ибодат
Бизни сақлаган, жонимиз ва танамиз ҳақида қайғурган Масиҳнинг муқаддас Фариштаси! Кун давомида қилган барча гуноҳларимиз учун бизни кечиринг, бизни ҳар қандай ёмон фикрдан ва бизга қарши чиқадиган душманлардан озод қилинг, токи гуноҳ қилиб, Худони ранжитиб қўймайлик. Биз гуноҳкор, нолойиқ қулларингиз учун ибодат қилинг, Муқаддас Илоҳий Учбирлик ва Раббимиз Исо Масиҳнинг Оналари ва Худонинг азизлари олдида иноят ва илтифот топишимизни сўранг. Омин.
Раббимизнинг Онасига сано
Юксак Лашкарбоши, қайғуларимиздан озод бўлиб, биз нолойиқ қулларингиз, Сизга зафарли ва шукрона саносини айтамиз. Сиз, куч-қудратга эга бўлган, енгилмас Онамиз, бизни ҳар қандай кулфатлардан сақланг, токи: “Худо ёрлақаган, Бокира Онамиз, аёллар ичга мубораксиз!” – деб, Сизни мақтайлик.
Юксакликка кўтарилган, абадий Бокира Қиз, Раббимизнинг, Масиҳнинг Оналари ибодатларимизни Худойимиз ва Ўғлингизга етказинг, ибодатларингиз ҳақи жонимизни қутқарсин.
Умидимиз Сизда, Раббимизнинг Оналари, бизни паноҳингизда сақланг.
Кўзларимизни очинг, Масиҳ, Худойимиз, ўлик мисоли ухлаб қолмайлик, душман: “Уни енгдим”, демасин.
Биз учун шафоат қилинг, Эгамиз, кўп тузоқлар орасида юрибмиз. Бизни улардан халос қилинг, Худойимиз, ахир Сиз одамзодни севадиган Худосиз.
Авлиё Ёҳайникнинг ибодати
Умидим бизнинг – Ота, бошпанамиз – Ўғил, паноҳимиз – Муқаддас Руҳ. Илоҳий Учбирлик, Сизга ҳамду санолар бўлсин!
Ибодатнинг якуний қисми
Чиндан ҳам
Чиндан ҳам, Сиз Раббимизнинг Оналари деб улуғлашимизга лойиқсиз, абадулабал мубораксиз, пок ва беғуборсиз, Худойимизнинг Оналари. Карублардан, Серафлардан юксак қўйилган, ҳам Худо, ҳам Каломни оғриқларсиз дунёга келтирган Раббимизнинг ҳақиқий Оналари, Сизни шарафлаймиз.
Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳга ҳамду санолар бўлсин. Омин.
Ё, Раббий, бизга раҳм қилинг.
Ё, Раббий, бизга раҳм қилинг.
Ё, Раббий, бизга раҳм қилинг.
Раббий, Исо Масиҳ, Худонинг Ўғли, пок ва беғубор бўлган Онангиз ҳақи ва Сизнинг Руҳингизга тўлган, Сиз сингари бўла олган имон йўлидаги оталаримиз ва барча азизларингиз ҳақи, бизга раҳм қилинг. Омин.